Коронавирусни шамоллашдан ажратиб турадиган асосий симптом аниқланди
Саломатлик
−
17 Апрель 2020
44467Америкалик олимлар коронавирусни шамоллашдан ажратиб турадиган асосий симптомни аниқладилар. Уларнинг фикрича, ҳид билиш қобилиятини ёқолиши шамоллаш билан COVID-19 касаллигини фарқлаб туради.
Таъкидланишича, бурун битиши кузатилмасдан ҳид билиш қобилиятини ёқолиши шифокорларга ташхис қўйишда асос бўлиши мумкин. Одамларда ушбу аломат кузатилганда иложи борича ўзини изолация қилиб, яқинлари билан мулоқотга киришмаслиги кераклиги айтилди.
Олимларнинг фикрича, ушбу аломат коронавирус касаллигининг эрта босқичида юзага келади. Кейин бу аломат аста йўқолиб, одамда қуруқ йўтал, иситма ва холсизлик кузатилади.
Цинциннати университетининг автоларингология ва жарроҳлик профессори Аҳмад Седагат ушбу касалликни бурун битиши ва бошқа шамоллаш аломатларига алоқаси йўқлигини айтиб ўтди.
“COVID-19 нинг бурун битиши ёки бурундан сув ажралиши каби аломатлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Одатда, шамоллашдан фарқли равишда COVID-19, бурун битишисиз ўтади“, дейди профессор Аҳмад.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бурун бўшлиғи билан боғлиқ бошқа аломатлар бўлмаса, ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши асосий симптом ҳисобланади. Ушбу вазиятда бемор ўзини тезда изоляция қилиниши ва коронавирус тестидан ўтиши талаб қилинади.