Коронавирус ёш танламайди – ЖССТ

Саломатлик

image

Коронавирус ҳар қандай ёшдаги одамлар учун хавфли. У барчада бирдай кечади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович маълум қилди.

"Коронавирус ёш танламайди. Касалланиш ва ўлим ҳолати ҳаммага бирдек тааллуқли", дейди ЖССТ вакили.

Шунингдек, Вуйнович Францияда 20 ёшгача бўлган 12 нафар ёш коронавирус туфайли реанимацияда ётганини қўшимча қилди. Шу билан бирга, у кўп нарса одамларнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқлигини таъкидлади.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия, деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 177 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 617 351 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 28 377 нафари вафот этган, 137 336 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 451 638 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 427 623 нафари ёки 95 фоизи қониқарли аҳволда, 24 015 нафарининг аҳволи оғир.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Коронавирус

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг