Коронавирус ва пневмония: 1200 га яқин бемор ва 12 ўлим қайд этилди

Жамият

image

2021 йил 24 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 151517 (+834) нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 834 кишида коронавирус аниқланди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 85 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 38 нафари Андижон вилоятида,
  • 19 нафари Бухоро вилоятида,
  • 35 нафари Жиззах вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 23 нафари Наманган вилоятида,
  • 86 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 33 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 78 нафари Фарғона вилоятида,
  • 25 нафари Хоразм вилоятида,
  • 119 нафари Тошкент вилоятида,
  • 237 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 91 нафар
  • Андижон вилоятида 226 нафар
  • Бухоро вилоятида 30 нафар,
  • Жиззах вилоятида 41 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 21 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 63 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 64 нафар
  • Сурхондарё вилоятида 18 нафар,
  • Фарғона вилоятида 67 нафар,
  • Хоразм вилоятида 46 нафар,
  • Тошкент вилоятида 109 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 133 нафар бемор соғайди. 

Касалликдан соғайганлар жами 144304 (+909) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда. 

Кеча 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1043 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 24 август куни 357 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 21791 нафарга етди. Кеча уларнинг 325 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 14328 нафарни ташкил қилмоқда. 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 152 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг