Коронавирус: Ўзбекистоннинг 12 ҳудудидан 187 бемор аниқланди. Бир киши вафот этди
Жамият
−
31 Март 2021
10524Жорий йилнинг 30 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82869 (+187) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 2 нафари Андижон вилоятида;
- 5 нафари Бухоро вилоятида;
- 5 нафари Жиззах вилоятида;
- 2 нафари Наманган вилоятида;
- 18 нафари Самарқанд вилоятида;
- 2 нафари Сирдарё вилоятида;
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 1 нафари Фарғона вилоятида;
- 1 нафари Хоразм вилоятида;
- 32 нафари Тошкент вилоятида;
- 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 629 нафарга eтди.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 7 нафар;
- Қашдадарё вилоятида 1 нафар;
- Тошкент вилоятида 15 нафар;
- Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80983 (+184) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1257 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси