Коронавирус: Тошкентда 500 га яқин касал аниқланди

Жамият

image

Кеча, 25 январь куни Ўзбекистонда 1174 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Жами касалланганлар сони 217360 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 57 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 41 нафари Андижон вилоятида;
  • 56 нафари Бухоро вилоятида;
  • 37 нафари Жиззах вилоятида;
  • 30 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 18 нафари Навоий вилоятида;
  • 27 нафари Наманган вилоятида;
  • 43 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 46 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 133 нафари Фарғона вилоятида;
  • 47 нафари Хоразм вилоятида;
  • 139 нафари Тошкент вилоятида;
  • 482 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 61 нафар;
  • Андижон вилоятида 40 нафар;
  • Бухоро вилоятида 68 нафар;
  • Жиззах вилоятида 38 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 35 нафар; 
  • Навоий вилоятида 13 нафар;
  • Наманган вилоятида 56 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 64 нафар; 
  • Сирдарё вилоятида 15 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 57 нафар;
  • Фарғона вилоятида 142 нафар; 
  • Хоразм вилоятида 20 нафар;
  • Тошкент вилоятида 257 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 366 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 206727 (+1232) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1549 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 114 нафар кишида пневмония аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг