Коронавирус соғлиқни сақлаш тизимидаги бўшлиқларни кўрсатиб берди – Макрон
Олам
−
14 Апрель 2020
3675Франция Республикаси Президенти Эммануел Макрон коронавирус пандемиясига мамлакат тайёр бўлмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, ушбу касаллик Франция соғлиқни сақлаш тизимидаги "бўшлиқларни" кўрсатиб берган.
Давлат раҳбари ўз нутқида Франция коронавирус пандемиясига қарши "етарлича тайёр эмаслигини" тан олди. Бу мамлакат учун фавқулодда вазият эканлигини маълум қилди.
“Шубҳасиз, бу ҳаракатларимиз коронавирусни енгишга етарли эмас. Аммо биз буни уддаладик. Францияда, бошқа жойларда бўлгани каби, биз ҳам фавқулодда вазиятларга дуч келдик, қийин қарорлар қабул қилдик", дейди Эммануел Макрон.
Мамлакатда ҳозирда тиббий буюм ва ускуналар борасида тақчиллик кузатилмоқда. Президент ушбу тақчиллик ҳақида ҳам айтиб ўтди.
"Пандемия вақтида камчиликлар аниқланди. Тиббий ниқоблар ва антисептик геллар тақчиллиги шулар жумласидандир", дейди Президент.
Маълум қилинишича, Президент Франция аҳолисига мурожаатида 2020 йил 11 майдан бошлаб болалар боғчалари ва мактаблари босқичма-босқич очилишини эълон қилган. Лекин шифокорлар карантин қоидаларини юмшатишга ҳали эрта эканини айтишмоқда.
LiveБарчаси