Коронавирус сабаб рўза тутмасликнинг ҳукми қандай? – COVID-19 га оид фатволар эълон қилинди

Фойдали

image

Кеча, 23 апрель куни Ал-Азҳар халқаро электрон фатво марказининг коронавирусга оид фатволари эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Жумладан, коронавирус сабаб рўза тутмасликнинг ҳукми ҳақида қуйидагича фатво берилди.

Азҳарнинг халқаро электрон фатволар маркази шифокорлар янги турдаги коронавирусни олдини олишга қаратилган чоралар сифатида инсоннинг оғзи кун бўйи нам ҳолда туришлиги зарур деган тавсия берганда Рамазон рўзасини тутиш ҳукми бўйича саволга фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали жавоб берди.

Унда келтирилишича, агар касалликка чалинмаган бўлса, мусулмонга Рамазон ойида оғиз очиш мумкин эмас. Лекин шунга қарамай шифокорлар рўза коронавирусга чалиниш ва у орқали ҳалок бўлиш хавфини кучайтиради деган тақдирда ва бу нарса илмий жиҳатдан ўз тасдиғини топганда, рўза тутмаслик мумкин бўлади. Бироқ бу нарса ҳозиргача илмий тасдиғини топган эмас.

Коронавирус пандемияси давом этган тақдирда таровиҳ намозларининг ҳукми қандай?

Машҳур Ислом даъватчиси Мабрук Атийяга кўра таровиҳ намозларини уйда адо этиш масжидларда адо этишдан афзалдир. Чунки таровиҳнинг ҳукми суннат бўлиб, суннатларни уйда адо этиш масжидда адо этишдан яхшироқдир. Олимнинг таъкидлашича, йиғилиш мусулмонларга зарар етишига сабаб бўладиган бўлса, намоз учун йиғилмаслик керак. Коронавирус сабабли масжидлар фарз намозлари учун ёпилган бир пайтда суннат намозлар учун очилмаслиги ўз-ўзидан тушунарли.

Коронавирусга қарши дуо учун тўпланишларнинг ҳукми

“Миср фатво уйи” ҳозирда фуқароларни коронавирус тарқалмаслиги учун ҳар қандай тўпланишга чорлашдан огоҳлантирди.

Фуқароларни кўчада ёки бошқа бирор жойда ҳар қандай мақсадда ва ҳар қандай сабаб билан тўпланишга бўлган барча чақириқлар шаръан ҳаром ва бузғунчиликдир. Ушбу чора-тадбирларга амал қилмаган ҳар бир шахс шаръан гуноҳкордир.

Вирус юқишидан қўрқиб курсига ўтириб намоз ўқиш ҳукми

Шайх Уъвайда Усмон (дорул ифто бош котиби): коронавирус юқишидан қўрқиб курсига ўтириб намоз ўқиш мумкин эмас. Мусулмон киши учун зарур эҳтиёт чораларини кўришгина вожиб бўлади.

Масжид ёпилганда унинг ташқарисида жума намозини ўқиш ҳукми

Масжид ёнида ё майдонларда ёки биноларнинг томида ёки ёпилган масжид ичида камчилик кириб олиб, устиларидан қулфлаб жума ёки бошқа жамоат намозларини адо этиб, масжидларда жамоат ва жума намозларини адо этмаслик қарорига амал қилмаслик ҳеч кимга жоиз эмас.

Уйда телевизор ёки радио орқали намойиш қилинаётган намоздаги имомга иқтидо қилиб намоз ўқиш жоизми?

Телевизор ёки радио орқали намойиш қилинаётган жума ёки бошқа намозга иқтидо қилиб намоз ўқиш ҳеч ким учун жоиз эмас.

Фақирларнинг эҳтиёжи сабаб закотни ўз вақтидан олдин чиқариш ҳукми

Миср фатво уйи: закот аслида ўз вақтида чиқарилади. Камбағал ёки бирор шунга ҳақли бўлган муҳтожнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб бир ёки бир неча йилнинг закотини аввалдан чиқариш мумкин, бунга ҳеч қандай шаръий монеълик йўқ.

Касаллик ва вабони истеҳзо қилиш ва уни менсимаслик

Азҳар маркази фейсбук орқали: масхара ва истеҳзо шариат қайтарган ишлардан бўлиб, бало, офат ва мусибатлар вақтида инсонлардан бу каби қилиқларнинг содир этилиши тўғри эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва дунё давлатлари соғлиқни сақлаш вазирликларининг ушбу вабо вақтида эҳтиёт ва профилактик чоралари сифатида баён қилаётган йўл-қўриқлари масхара қиладиган, диндаги бидъат ёки носоғлом ақл билан қилинаётган ишлар эмас. Аксинча, динимиз 1400 йил аввал бу каби ишга бизни чорлаган. Жумладан, ҳадиси шарифда 

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор ерда вабо чиққанини эшитсангиз у ерга борманг, агар сиз турган ерда вабо тарқаса у ердан қочиб чиқманг”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Кийимларга таркибида спирти бўлган моддаларни суриш ва уларда намоз ўқиш

Бадан ёки кийимга таркибида спирт бўлган моддани тозалаш ё вирус ва бактериялардан ҳимояланиш учун суриб намоз ўқиш жоиз.


Мақола муаллифи

Теглар

фатво

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг