Коронавирус: кеча 500 дан ортиқ янги бемор аниқланди

Жамият

image

2021 йил 12 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 164890 (+526) нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 526 кишида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    18 нафари Андижон вилоятида,
•    12 нафари Бухоро вилоятида,
•    14 нафари Жиззах вилоятида,
•    10 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    6 нафари Навоий вилоятида,
•    18 нафари Наманган вилоятида,
•    62 нафари Самарқанд вилоятида,
•    15 нафари Сирдарё вилоятида,
•    18 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    59 нафари Фарғона вилоятида,
•    15 нафари Хоразм вилоятида,
•    83 нафари Тошкент вилоятида,
•    179 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 66 нафар,
•    Бухоро вилоятида 10 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
•    Наманган вилоятида 21 нафар,
•    Самарқанд вилоятида 131 нафар,  
•    Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
•    Фарғона вилоятида 81 нафар,
•    Тошкент вилоятида 92 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 203 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 157139 (+644) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1159 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг