Коронавирус: 229 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолмокда
Жамият
−
11 Апрель 2021
4901Жорий йилнинг 10 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 198 нафарга ортиб, 84 922 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 2 нафари Андижон вилоятида,
• 5 нафари Бухоро вилоятида,
• 1 нафари Жиззах вилоятида,
• 2 нафари Навоий вилоятида,
• 1 нафари Наманган вилоятида,
• 20 нафари Самарқанд вилоятида,
• 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 3 нафари Сирдарё вилоятида,
• 1 нафари Фарғона вилоятида,
• 2 нафари Хоразм вилоятида,
• 22 нафари Тошкент вилоятида,
• 130 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Бухоро вилоятида 4 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
• Наманган вилоятида 6 нафар,
• Сирдарё вилоятида 4 нафар,
• Тошкент вилоятида 18 нафар,
• Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 82760 (+174) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1 528 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.