Коронавирус: 11 та ҳудудда янги касалланиш аниқланди
Жамият
−
21 Февраль 2022 10708 2 дақиқа
Кеча, 20 февраль куни Ўзбекистоннинг 11 та ҳудудида 160 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Мамлакатда бу касалликка чалинганлар сони 235427 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 4 нафари Андижон вилоятида,
• 6 нафари Бухоро вилоятида,
• 1 нафари Жиззах вилоятида,
• 3 нафари Навоий вилоятида,
• 5 нафари Наманган вилоятида,
• 12 нафари Самарқанд вилоятида,
• 11 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 6 нафари Фарғона вилоятида,
• 8 нафари Хоразм вилоятида,
• 27 нафари Тошкент вилоятида,
• 77 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 15 нафар,
• Андижон вилоятида 9 нафар,
• Бухоро вилоятида 6 нафар,
• Жиззах вилоятида 3 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
• Навоий вилоятида 8 нафар,
• Наманган вилоятида 2 нафар,
• Самарқанд вилоятида 16 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
• Фарғона вилоятида 21 нафар,
• Хоразм вилоятида 15 нафар,
• Тошкент вилоятида 241 нафар,
• Тошкент шаҳрида 1123 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 227423 (+1486) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1621 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 34 нафар кишида пневмония аниқланди.
Live
Барчаси