Коронавирус: Ҳиндистон Россияни ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилди

Олам

image

Ҳиндистон коронавирус тарқалиши бўйича Россияни ортда қолдириб, дунёда учинчи ўринга чиқиб олди. Жонс Хопкинс университети маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Бугун, 7 июль ҳолатига Ҳиндистонда 719 664 кишида коронавирус аниқланган. 20 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Дунёда коронавирус тарқалиши бўйича АҚШ ҳам етакчилик қиляпти. У ерда 2,9 млн одамда коронавирус аниқланган ва 130 минг одам вафот этган.

Иккинчи ўринда 1,6 млн аҳолисида коронавирус аниқланган Бразилия боряпти. Лотин Америкаси мамлакатида 65 минг киши вирус қурбони бўлган.

Россияда эса 686 минг одамда коронавирус аниқланган ва 10 минг одам ҳалок бўлган.

Дунё бўйича жами 11,6 млн одамда коронавирус аниқланган. Қурбонлар сони 538 мингдан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг