Консуллик рўйхатидан электрон тарзда ўтиш имкони яратилди
Жамият
−
15 Февраль 2020
3785“Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Буйруқ билан тасдиқланган йўриқномага кўра, эндиликда хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун интерактив консуллик хизматлари www.consulate.mfa.uz веб-портали орқали ҳам доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатидан ўтиш имкони яратилди.
Бунда, консуллик рўйхатидан ўтиш учун керак бўлган ҳужжатларнинг “PDF” форматда сканер қилинган нусхалари тизимга жойлаштирилади.
Ҳужжатлар тақдим этилган вақтнинг ўзида консуллик мансабдор шахси портал орқали рўйхатга олинган шахсларнинг электрон почта манзилига консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги тегишли хабарномани жўнатади.
Буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LiveБарчаси