Конор қандай қилиб UFC президентининг ёқимтойига айлангани маълум бўлди
Спорт
−
28 Декабрь 2021
6446UFC президенти Дана Уайт ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор ҳақида гапирди. Унинг фикрича, Конор ҳар қандай рақибга қарши жанг қилиши мумкин бўлган.
“Ишонинг, мен минглаб жангчилар билан учрашдим. Кўпчилик мендан жанга тайёрланиш учун вақт сўрайди. 2015 йилда Жозе Альдо рақиб топиб беришни сўраб мурожаат қилди. Унга Конорни рўбарў қилдим. Сўнгра Нейт Диаз ҳам шундай деди. “Ноториус” ўзидан юқори вазн тоифасида жанг қилишга рози бўлди ва уни Диазга қарши октагонга таклиф қилдим. Тасаввур қиляпсизми, яримўрта вазн тоифасида. Конор Макгрегор ташкилотга келган кунидан бери шундай. У ўзига хос характерга эга”, дейди Уайт.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Макгрегор ҳеч қандай мусобақаларда қатнашмаяпти. Чунки у жорий йилнинг 11 июль куни ўтказилган UFC 264 турнирида Дастин Порье билан жанг қилган ва биринчи раунд охирида ноқулай тарзда оёғини синдириб олган эди. Дастин эса техник нокаут эвазига ғалабага эришган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь