“Kompromat иши” суди қачон бўлиши очиқланди 

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 18 июль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судида “Kompromat иши” бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий суд томонидан эълон қилинган cуд мажлиси тайинланган жиноят ишлари рўйхатида маълум қилинди.

Олий суд 19 нафар жабрланувчи рўйхатини эълон қилган.  Улар орасида собиқ бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ва ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбари Афзал Ирматов ҳам бор.

"Kompromat иши”

Жорий йилнинг 27 январь куни “Human” ахборот портали директори Хуршид Далиев ва унинг жияни, собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева, “Ўзбекнефтгаз” компанияси матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди. 

Мазкур иш бўйича 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган Хуршид Далиев, 1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Сиёвуш Ҳошимов, 2004 йилда Андижон вилоятида туғилган Аҳмадулло Аҳмаджонов ҳамда 1973 йилда Андижон вилоятида туғилган Мавжуда Мирзаева жалб қилинган. 

Олий суд Матбуот котиби Азиз Обидовга кўра, А.Аҳмаджонов Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25, 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан, С.Ҳошимов юқоридаги моддаларга қўшимча равишда ЖКнинг 243-моддаси билан, Х.Далиев эса худди шу моддалар ва ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан, М.Мирзаева эса Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари билан айбланмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари даврида жиноят ишининг бошқа иштирокчиларига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси (ЖПК) талаблари асосида алоҳида иш юритувига олинган.

Олий суд берган маълумотга кўра, мазкур жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 млрд 138 млн сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланган. 

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги номлари саналган шахслар жорий йилнинг январь ойида ҳибсга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Kompromat иши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг