Коллеж ва техникумларга тест топшириладиган фанлар ҳамда баҳолаш мезони тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга профессионал таълим босқичидаги касб (мутахассислик)ларга мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари расман тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Унга кўра, тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлар сони жами 70 тани ташкил этади.

Бунда, 30 та - мажбурий фанлар (она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика, Ўзбекистон тарихи) ва 40 та - касб ва мутахассисликларга мос иккита фан бўйича бўлади.

Маълумот ўрнида, Президент қарори билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум фаолияти йўлга қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг