Коллеж ва техникумларга қабул квотаси тасдиқланди 

Жамият

image

2022/2023 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга кундузги, кечки, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича қабул квотаси тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга жами 139 638 та қабул квотаси ажратилган.

Шундан:

•    149 та коллеж учун – 59 минг 460 та;

•    194 та техникум учун – 80 минг 178 та.

Эслатиб ўтамиз, академик лицейларга кириш тест синовлари жорий йилнинг 22 август куни ўтказилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг