“Коинот гўзали”дан тожни тортиб олиш талаб қилинмоқда (фото)
Бу қизиқ
−
30 Ноябрь
37577“Коинот гўзали 2024” (Miss Universe 2024)нинг даниялик ғолибаси расизмни тарғиб қилувчи сўзларни куйлаб, ўзининг TikTok саҳифасига жойлагани учун одамлар ундан тожни қайтариб олишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, даниялик модель Виктория Кьер Тейлвиг Нью-Йоркдаги “Empire State Building” тепасида суратга олган 20 сониялик TikTok видеосида Jay-Z’нинг “Empire State of Mind” қўшиғини куйлаган. У қўшиқда мавжуд бўлган расизмни тарғиб қилувчи ҳақоратомуз сўзларни куйлаган.
Бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин норозилигига сабаб бўлган. Баъзи фойдаланувчилар Викториянинг унвонини қайтариб олишни талаб қилмоқда. Аммо мазкур масала бўйича коинот гўзали ёки ташкилот расмий изоҳ бермади.
Маълумот учун, 2024 йилнинг 16 ноябрь куни Мексика шаҳрида “Miss Universe” танловининг 73-сони ўтказилди. Танловнинг финал босқичида 21 ёшли даниялик Виктория Кьер Тейлвиг Мисс Нигерияни мағлуб етиб, чемпионликни қўлга киритган биринчи даниялик аёл бўлди.
Нашрга кўра, бу йилги танловда илк маротаба Беларусь, Эритрея, Гвинея, Макао, Малдив ороллари, Молдова ва Ўзбекистон каби мамлакатлар иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Miss Planet 2024” ғолиблари эълон қилинганди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь