Класико эркаклар ва ўғил болалар ўртасидаги ўйин бўлди – Венгер
Спорт
−
27 Октябрь 2025 3657 2 дақиқа
FIFA глобал футболни ривожлантириш бўйича директори, “Арсенал” жамоасининг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Испания Ла Лигаси 10-тур доирасидаги “Эль-Класико” учрашуви ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда “Sportskeeda” нашри хабар берди.
Арсен Венгернинг сўзларига кўра, бу ўйин тажриба ва жисмоний куч жиҳатидан “эркакларга қарши ўғил болалар” тўқнашуви бўлгандек таассурот қолдирган.
“Бу Класико эркаклар ва ўғил болалар ўртасидаги ўйин бўлди. “Реал Мадрид” анча жисмонан кучли, интизомли ва ҳимояда пухта ўйнади. “Барселона” эса тўпни назорат қилди, лекин рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмади”, дейди Венгер.
Мутахассиснинг фикрича, “Барселона” ҳозирда ёш жамоа сифатида ўсиш босқичида, аммо “Реал Мадрид”нинг тажрибаси ўйин тақдирини ҳал қилувчи омил бўлган.
“Мадридликлар ўйинни бошқаришда анча совуққон эди. Улар имкониятлардан унумли фойдаландилар. “Барселона” эса гўё ҳали шаклланиш босқичидаги жамоа бўлгандек кўринди”, дейди у.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” мазкур учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида “Барселона” дан 5 очко олдинга чиқиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Мазкур тўқнашув “Эль-Класико” доирасидаги 262-ўйин бўлди. Ушбу беллашувларнинг 106 тасида “қироллик клуби”, 104 та баҳсда эса “кўк-анорранглилар” ғалаба қозонган. 52 та тўқнашувда эса жамоалар кучи тенг келган.
Live
Барчаси