КХДРда карантин қоидасини бузган одам қатл қилинди
Олам
−
27 Ноябрь 2020 13470 1 дақиқа
Шимолий Кореяда божхона ходими карантин доирасида киритилган чекловларга қарамай чет элдан товарларни олиб киргани учун қатл этилди. Бу ҳакда, “New Daily” нашри Жанубий Кореянинг Парламент разведка қўмитаси котибларига таяниб ёзмоқда.
Хабарга кўра, 8 ноябрь куни КХДРнинг Хитой билан чегарадош Синийжу шаҳридаги божхона пунктининг ходими падемия пайтида КХДРга товарларни олиб кирганлиги сабабли карантин қоидаларини бузган деб топилган ва ўлимга ҳукм этилган.
Жанубий Корея разведкаси расмийлари Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин “ғазабга тўла” эканлигини намойиш қилмоқда, деб ҳисобламоқда. Улар сиёсатчининг қарорларини мантиқсиз деб аташди.