КХДР Сариқ денгиз томонга баллистик ракета учирди

Олам

image

Бугун, 10 март куни КХДР Сариқ денгиз томонга бир неча баллистик ракета учирди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, шу куннинг ўзида АҚШ ва Жанубий Корея ҳам “Freedom Shield” деб номланган кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлаган. КХДР Ташқи ишлар вазирлиги ушбу машғулотларни “таҳдидли уруш репетицияси” деб атаб, улар Корея яриморолидаги вазиятни таранглаштираётганини таъкидлаган.

Пхеньян мазкур машғулотлар АҚШ хавфсизлигига ҳам салбий таъсир кўрсатишини билдирди ва бунга жавобан минтақада тинчликни мустаҳкамлаш бўйича ҳаракатларини кучайтиришини эълон қилди.

Жанубий Корея Қуролли кучларининг Бош штаб қўмондонлиги маълумотига кўра, ракета учирилиши маҳаллий вақт билан соат 13:50 да КХДРнинг ички ҳудудида жойлашган Хванхэ провинциясида қайд этилган. Аммо ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган. Бош штаб қўмондонлиги АҚШ билан яқин ҳамкорликда вазиятни кузатиб бораётгани ва тўлиқ ҳарбий тайёргарликни сақлаб турганини маълум қилган.

“Yonhap” агентлигига кўра, бу АҚШ Президенти Дональд Трамп 20 январь куни лавозимга киришганидан кейинги КХДРнинг илк баллистик ракета синови ҳисобланади. Охирги марта 26 февраль куни Пхеньян қанотли ракеталарни учирган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея ортиб бораётган ташқи таҳдидлар фонида ядровий қарама-қаршиликка тайёрлигини ошириши кераклигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

КХДР Сариқ денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг