КХДР кемаси Жанубий Корея чегарасини бузди. Чегарада ўқ узилди
Олам
−
24 Октябрь 2022 10069 1 дақиқа
Жанубий Корея ҳарбийлари бугун, 24 октябрь куни Шимолий Корея кемаси Сариқ денгизда икки давлат ўртасидаги денгиз чегарасини кесиб ўтгани ортидан огоҳлантирувчи ўқ узганини маълум қилди. Бу ҳақда “Yonhap” ёзмоқда.
Жанубий Корея Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотларига кўра, Шимолий Корея кемаси маҳаллий вақт билан соат 3:42 да Бэннен ороли яқинидаги денгиз чегарасини кесиб ўтган.
Жанубий Корея ҳарбийлари огоҳлантирувчи ўқ узгач, КХДР кемаси шимолга қайтиб кетган.
Айни пайтда, Пхеньянда расмийлар Жанубий Кореянинг эскорт кемаси маҳаллий вақт билан соат 3:50 да КХДР билан денгиз чегарасини бузганини айтишмоқда.
Бош штабнинг исми ошкор этилмаган вакилининг Корея марказий телеграф агентлиги томонидан эълон қилинган баёнотига кўра, Жанубий Корея кемаси “ноаниқ кемани назорат қилиш баҳонасида” КХДР денгиз ҳарбий чегара чизиғига 2,5-5 км масофада бостириб кирган ва огоҳлантирувчи ўқ узган.
Бунга жавобан КХДР ҳарбийлари маҳаллий вақт билан соат 5:15 да ялпи реактив ҳужум тизимидан 10 марта огоҳлантирувчи ўқ узган.
Live
Барчаси