Киев аҳолиси яна “свет” йўқлигидан азият чекмоқда
Олам
−
28 Декабрь 2022
9286Украина пойтахти Киевнинг 300 мингдан ортиқ аҳолиси электр таъминотисиз қолди, айрим уйларда иссиқлик ва сув таъминоти йўқ. Бу ҳақда, бугун 28 декабрь куни шаҳар маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Николай Поворозник маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
“Биз яқинда Киев шаҳрида электр энергияси билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлдик. Бироқ бугундан бошлаб пойтахтнинг турли туманларида электр таъминотида фавқулодда узилишлар кузатилмоқда. Хусусан, 28 декабрь куни эрталаб 300 мингдан ортиқ истеъмолчи Киев шаҳрида электр таъминотисиз қолмоқда”, дея изоҳ берди Поворозник.
Бундан ташқари, Поворозникнинг сўзларига кўра, электр энергияси узилиб қолган ҳудудларда иссиқлик ва сув таъминоти ҳам йўқ.
“Бу биринчи навбатда кўп қаватли уйларга тегишли бўлиб, уларда сув насослар орқали чиқарилиши керак. Бу шаҳардаги баъзи қозонхоналарга ҳам тегишли, биз ҳали генераторлар билан жиҳозлашга улгурмаганмиз”, деб тушунтирди у.
Украина расмийлари аввалроқ мамлакат энергетика инфратузилмасининг 50 фоизи йўқ қилинганини эълон қилган эди. 9 декабрь куни Украина бош вазири Денис Шмигал мамлакатда электр энергиясини истеъмол қилиш бўйича чекловлар бутун қиш давомида сақланиб қолишини тан олди, чунки барча иссиқлик ва гидроэлектр станциялари, шунингдек, юқори вольтли тармоқ объектларининг 40 фоизи турли даражада шикастланган.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси