Китоб тумани мактабгача таълим бўлими раҳбари вафот этди
3-саҳифа
−
19 Июль 2021 11546 1 дақиқа
Қашқадарё вилояти Китоб тумани мактабгача таълим бўлими мудири бугун, 19 июль куни вафот этди. Бу ҳақда Китоб тумани ҳокимлиги QALAMPIR.UZ'га хабар берди.
Қайд этилишича, Китоб тумани мактабгача таълим бўлими мудири Абдуқаҳҳор Раҳимов бугун, 19 июль куни 53 ёшида вафот этган.
Маълум қилинишича, ўлим сабаблари очиқланмаган, аммо коронавирусдан вафот этган, дея тахмин қилинмоқда.
Маълумот ўрнида, Абдуқаҳҳор Раҳимов 2017 йилдан буён Китоб тумани мактабгача таълим бўлимига раҳбарлик қилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь