Киноактёр Машраб Кимсанов вафот этди
Маданият-санъат
−
02 Май
22791Бугун, 2 май куни Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли ва истеъдодли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кино арбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.
Билдирилишича, актёр узоқ давом этган хасталикдан сўнг бу ёруғ оламни тарк этган. Қайд этиш жоизки, олдинроқ Машраб Кимсанов оғир хасталикка чалингани ва тўртинчи инсультдан кейин тўшакка михланиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Машраб Кимсанов "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси" каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.
LiveБарчаси