Кинематография агентлиги тугатилади
Маданият-санъат
−
17:52 1127 1 дақиқа
Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади. Бу ҳақда бугун, 26 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекфильм” киностудиясида киноижодкорлар билан учрашувда маълум ыилди.
Қайд этилишича, Президент соҳани бошқариш, молиялаштириш ва фильм яратиш вазифалари аниқ ажратилиб, янги тизимга ўтилишини маълум қилган. Аввало, ихчам ва замонавий бошқарув йўлга қўйилади.
Кинематография агентлиги тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.
Вазирликда Кино санъати департаменти ташкил этилади. Департамент раҳбарининг мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Масъулларга бир ойда департамент фаолиятини самарали йўлга қўйиш, Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларни тугатишни таъминлаш топширилган.
Live
Барчаси