Кимнинг аскарлари Жанубий Корея чегарасини кесиб ўтди
Олам
−
08 Апрель 10110 1 дақиқа
Шимолий Кореянинг 10 га яқин ҳарбийларидан иборат гуруҳ Жанубий Корея билан чегарадаги қуролсизлантирилган зонада ҳарбий демаркация чизиғини кесиб ўтди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Маълум қилинишича, КХДР аскарлари чегара чизиғини кесиб ўтгандан сўнг, Жанубий Корея томони бир нечта огоҳлантирувчи ўқлар узган. Шундан сўнг, аскарлар яна КХДР томонга қайтган.
“Жанубий Корея томони дастлаб техник қурилмалар ёрдамида огоҳлантириш берди, сўнгра огоҳлантирувчи ўт очди. КХДР ҳарбийлари демаркация чизиғидан шимолга қайтди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу мамлакат шарқида содир бўлган. Расмийлар КХДР армиясининг фаоллигини диққат билан кузатиб бораётганини, тезкор регламентга мувофиқ зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилган.
Шунингдек, Жанубий Корея томони ўтган кунларда ҳам 1,5 мингга яқин КХДР ҳарбийлари чегарада иш олиб бораётгани, жумладан, бўшлиқларни тозалаш ва тиканли симдан тўсиқлар ўрнатаётганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армиясининг махсус тайёргарликдан ўтган бўлинмалари учун мўлжалланган ўқув базасига ташрифи чоғида яқинда ишлаб чиқилган снайпер милтиғини шахсан синаб кўрганди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь