Кимларга колбаса ейиш тавсия этилмайди?
Бу қизиқ
−
28 Март 2021
15258Колбаса маҳсулотларини севиб истеъмол қилувчилар уларнинг таркибида кўп миқдорда туз, ёғ ва ранг берувчи моддалар борлигини унутмаслиги керак. Шунинг учун ҳам уларни мунтазам истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Колбаса маҳсулотларини ҳар куни ейиш юрак-қон томир тизими, буйраклар ва ҳатто терида муаммолар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари организмда қон босими ва буйрак билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади.
Юраги ва буйраги касал инсонларга ҳамда терисида муаммолар бўлган ўспиринларга колбаса ейиш тавсия этилмайди. Балоғат ёшида эса ҳуснбузарлар туз ва зираворларга таъсирчан бўлади. Колбаса эса айнан шундай маҳсулотларга бой ҳисобланади.
Ярим дудланган колбасалар таркиби одатда 30 фоиздан 44 фоизгача ёғ, шунингдек, кўп миқдорда туз ва зираворларни ўз ичига олади. Колбаса байрам кунлари мазали маҳсулот бўлиши мумкин, бироқ уларни кундалик истеъмол рўйхатига киритишдан қочиш керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь