Кимлар кўпроқ Россия фуқаролигини олаётгани очиқланди. Рўйхатда ўзбекистонликлар ҳам бор
Бу қизиқ
−
24 Ноябрь 2022
12123Жорий йилнинг 9 ойида Россия фуқаролигини олган Украина фуқаролари сони коронавирус пандемияси бошланганидан бери биринчи марта камайди. Бироқ, улар ҳали ҳам Россия Федерацияси фуқаросига айланган чет элликлар орасида етакчиликни сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг статистик маълумотларида келтирилган.
Шундай қилиб, жорий йилнинг тўққиз ойида Украинанинг 260 мингдан ортиқ фуқароси Россия фуқаролигини олди, бу бир йил аввалгидан 32 минг кишига кам. Ўша пайтда деярли 293 минг украиналик Россия фуқаролигини олган. Коронавирус пандемияси бошланган 2020 йилда Украинанинг 291 минг фуқароси Россия фуқаролигини олди. Бу жорий йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан қарийб 31 мингтага кўп.
Жорий йилнинг атиги тўққиз ойида деярли 550 минг киши Россия фуқаролигини олди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 минг кишига кам. Уларнинг аксарияти Украина фуқаролари. Шунингдек, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари учун кучли учликка Тожикистон (деярли 120 минг) ва Арманистон (деярли 33 минг) фуқаролари кирди. Ўтган йилга нисбатан Россия фуқаролигини олган Тожикистон фуқаролари сони қарийб икки баробар (деярли 70 минг), Арманистон фуқаролари 1,4 минг нафарга камайди.
2020 йилда Россия фуқаролигини олган хорижликлар учлигига Украина, Тожикистон (44 389) ва Қозоғистон (29 484) фуқаролари кирди. Шунингдек, уч йил давомида Россия Федерацияси фуқаролигини олганлар орасида Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Молдова ва Беларусь фуқаролари етакчи бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь