Ким қизини ўзининг вориси деб эълон қилади – разведка
Олам
−
12 Февраль 3455 2 дақиқа
КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўз қизи Ким Чжу Эни ворис сифатида тайинлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея разведка хизматига таяниб, “Yonhap” хабар берди.
Қайд этилишича, Миллий разведка хизмати (NIS) бу хулосага Ким Чжу Энинг сўнгги пайтлардаги расмий тадбирлардаги иштироки ва айрим сиёсий қарорлар юзасидан фикр билдиргани асосида келган.
Разведка маълумотига кўра, Ким Чжу Э Армия куни муносабати билан ўтказилган тантаналарда, шунингдек Кимсусан Қуёш саройига ташриф чоғида қатнашган. Унинг давлат қарорлари бўйича фикр билдиргани қайд этилгани эса уни ворис сифатида тайинлаш жараёни бошланганидан далолат бериши мумкин.
NIS аввал ҳам Ким Чжу Эни “энг эҳтимолий ворис” деб баҳолаган, аммо ҳозир бу мақомни расман бериш жараёни бошланган бўлиши мумкин. Жанубий Корея разведка хизмати бундан кейин ҳам Ким Чжу Энинг расмий тадбирлардаги иштирокини диққат билан кузатишини билдирган.
Разведка тахминига кўра, Ким Чен Иннинг қизи ҳозир тахминан 13 ёшда. 2024 йилда NIS Ким Чжу Э давлат бошқаруви бўйича тайёргарлик кўраётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Иннинг вориси сифатида тайёрланаётган қизи Жу Ае ота-онаси билан бирга собиқ раҳбарлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Кумсусан мақбарасига биринчи марта боргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль