Яна ЭНГ ЗЎРлар рўйхатида: Кia кетма-кет иккинчи йил “Йил бренди” номинациясини қўлга киритмоқда
Бизнес
−
21 Май
36852024 йилнинг 18 ва 19 май кунлари Тошкент шаҳрида “MAKON Marketing Forum 2024” VI Халқаро бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси томонидан таъсис этилган йилма-йил ўтказиладиган VII “Йил бренди 2023” мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Истеъмолчилар ва экспертларнинг овоз бериш натижаларига кўра, ADM Global компаниялар гуруҳи расмий дистрибьютори бўлган Kia бренди учта мукофотга сазовор бўлди.
Кетма-кет икки йил мобайнида Kia, халқ вакиллари орасидаги овоз бериш (биринчи мукофот) ва эксперт ҳакамлар ҳайъати (иккинчи мукофот) овоз бериши натижаларига кўра “Транспорт” тоифасида “Йил бренди” мукофотига лойиқ топилди. “Йил бренди” танловида 300 га яқин компания иштирок этиб, улар 25 номинация бўйича энг зўрлар унвонига эришиш учун курашди. Ғолиблар 350 минг нафарга яқин инсонлар иштирок этган Telegram-бот орқали умумхалқ овоз берилиши ёрдамида аниқланди. Шунингдек, турли категориялар бўйича энг муваффақиятли брендларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси томонидан таклиф этилган 130 нафар ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва ҳамкорлар ўртасида эксперт овоз бериш ҳам ўтказилди.
ADM Global компаниялар гуруҳининг маркетинг фаолияти ҳам истеъмолчилар, ҳам мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Натижада, Kia бренди яна бир қўшимча – “2023 йилда Ўзбекистондаги автомобиль брендлари ўртасидаги маркетинг фаоллиги етакчиси” мукофотга сазовор бўлди. Бу Kia`нинг “MAKON Marketing Forum 2024” VI Халқаро бизнес форумидаги эришган учинчи мукофоти бўлди.
Шунингдек, кўргазмалар залида 2 та автомобиль – янги Kia Sonet шаҳар кроссовери ва янгиланган Kia Sorento (2024 й.) намойиш этилди. Форумнинг барча иштирокчилари машҳур автомобиллар билан яқиндан танишиш ва менежер маслаҳатини олиш имкониятига эга бўлди.
Ўзбекистондаги Kia бренди эришилган ютуқлари билан чекланиб қўймай, сервис хизмат, мижозларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг эҳтиёжини қондириш соҳаларини такомиллаштиришни давом эттириб, шунингдек, Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг етакчиси сифатида ўз мавқейини мустаҳкамлаш мақсадида юқори сифатли автомобиллар ва ажойиб эгалик тажрибасини тақдим этишга интилмоқда.
Kia автомобилларининг Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистонда хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган илк автомобиль заводи бўлмиш – ADM Jizzakh заводида амалга оширилмоқда.
Kia автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан kia.uz сайтида танишишингиз мумкин.
Kia’ нинг Ўзбекистондаги тезкор ахборот линияси: +998 (55) 500-83-33
Сайт: kia.uz
Instagram: @kia__uzbekistan
Telegram: t.me/kia_rasmiy
Telegram-бот: t.me/kiauzbekistanbot
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси