Хусусий боғчаларни жиҳозлаш ҳокимларга юкланади

Жамият

image
1 майдан боғча пули ошади north_east

1 майдан боғча пули ошади

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби ўзгартирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида қайд этилган.

Лойиҳага асосан амалдаги ҳужжатга киритилаётган қўшимчалар қуйидагича:

•  Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланган шаклдаги рухсатнома берилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ёки бевосита якка тартибдаги тадбиркор томонидан Мактабгача таълим вазирлигига давлат-хусусий шериклик битимини тузиш учун қуйидаги хужжатлар тақдим этилади:

-ариза;

-рухсатнома;

-якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохнома.

•  Ижтимоий кўмакка мухтож оилалар – кам таъминланган оилалар, аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар, тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилалар.

•  Махсус контингент – ҳарбий хизматчиларнинг ва хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари, мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари.

•  Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти учун мўлжалланган мебель, ашё ва анжомлар билан жиҳозлашга кўмаклашади.

•  Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти учун зарур бўлган ўқув материаллари берилади. Мазкур жиҳозлар ва ўқув материалларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ва уларнинг сақланишига оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси жавоб беради.

•  Рухсатнома давлат-хусусий шериклик битими имзоланганидан кейингина якка тартибдаги тадбиркорга оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини юритиш ҳуқуқини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор лойиҳаси Хусусий боғча

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг