Хоразмда ярим яланғоч сумалак тайёрлаган аёлларга суд ҳукми ўқилди

Жамият

image

Аввалроқ, 21 март куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар ярим-яланғоч кийинган ҳолда сумалак пишираётгани акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ расмий муносабат билдириб, суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилганди.

Хабар берилишича, бугун, 23 март куни мазкур аёлларга нисбатан ҳолат Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида кўриб чиқилган.

Ҳуқуқбузар сифатида жалб этилган хотин-қизлар ва гувоҳларнинг фикрлари эшитилган. Аёллар ўзининг қонунга хилоф хатти-ҳаракатларини тушуниб етганини ва айбидан пушаймонлигини билдирган.

Жиноят ишлар бўйича Урганч шаҳар суди қарори билан З.Қ., Д.Ж., Д.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Суд томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан жазо тайинлашда уларнинг шахси, оилавий аҳволи, жумладан улардан 3 нафарининг вояга етмаган фарзанди борлиги инобатга олиниб, маъмурий қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1880

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг