Хоразмда келин маст ҳолатда қайнотасини пичоқлаб ўлдирди

Жамият

image

Хоразмда 27 ёшли келин 50 ёшли қайнотасини маст ҳолатда пичоқлаб ўлдирди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилишича, 2019 йил 2 июнь куни Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 27 ёшли Ш.И. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган қайнотаси 50 ёшли Р.Л.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Р.Л. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.И. ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

306

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг