“Хоn Saroy” “Diplomat” лойиҳасининг эшикларини очди
Бизнес
−
10 Июнь 2023
4409Жорий йилнинг 4 июнь санасида Ўзбекистондаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири бўлган “Хоn Saroy” ўзининг навбатдаги замонавий лойиҳасини эшикларини очди. “Diplomat” дея ном берилган лойиҳа бир нечта блокдан иборат бинодан ташкил топган.
“Diplomat” лойиҳаси азим пойтахтнинг Юнусобод тумани 6 мавзесида, аниқроқ қилиб айтганда, Америка элчихонаси яқинида жойлашган. Лойиҳа қурилиши 2021 йил май ойида бошланган. Ундаги хонадонлар сони 304 та бўлиб, уларнинг майдони 35,2 метр квадратдан 124,7 м.квадратгача. “Diplomat” лойиҳаси қулай ва хавфсиз жойлашув билан бошқалардан ажралиб туради.
Шунингдек, лойиҳанинг ташқи дизайни замонавий услубда пардозланган. Лойиҳа ичида болалар ва уларнинг ота оналари учун қулай ўйин майдончаси ҳам мавжуд. “Diplomat” лойиҳасининг ҳовлиси махсус тизими билан қўриқланади, хоналари ҳам 24/7 режимида назорат қилинади.
Бундан ташқари, халқимиз орасида машҳур бўлган санаткорлар Шахзод Султонов, Алишер Узоқов, Шохрухон каби юлдузлар ҳам айнан мана шу ердан хонадон харид қилган. Блогерлар орасидан Озода ва Озод Шукруллоев ҳам шу ердан уй харид қилиб, қўшни бўлишди.
Шу жумладан, очилиш маросимига халқимизнинг севимли хонандалари Шоҳруххон, Ёрқинхўжа Умаров, Зоҳиршох Жўраев ва бошқалар ташриф буюрди. Тадбир чоғида Озода, Озод Ҳуррамов, Имона ва Мафтуна каби бир қатор блогерлар ҳам келиб, маросимни кўтаринки руҳда ўтишига ҳисса қўшди.
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Хоn Saroy” компанияси томонидан болалар учун “Менинг орзумдаги уй” танлови ташкиллаштирилди.
Маълумот учун, “Хоn Saroy”нинг “Diplomat” лойиҳаси компаниянинг бешинчи лойиҳаси ҳисобланади. Компания бунга қадар “Ayvon”, “Мega Tower”, “Хоn Saroy” ҳамда “Pandora” каби лойиҳa эшикларини очган эди. Ўз қулайлиги ва замонавийлиги билан ажралиб турувчи “Хоn Saroy” яқин келажакда ҳам бунданда катта лойиҳаларни тақдим этиш арафасида турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь