ХОҚ нейтрал спортчиларга чекловлар жорий қилди

Спорт

image

Нейтрал байроқлар кўтарган спортчилар Париждаги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида қатнашмайди. Бу ҳақда ташкилот ўз саҳифасида маълум қилди.

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Ижроия кенгашида ўтказилган матбуот анжуманида Олимпиадада нейтрал байроқ остида иштирок этишга рухсат берилган спортчилар очилиш маросимига келмаслигига қарор қилинди. Бундан ташқари, ХОҚ спортчиларни бетарафлик мезонларига мувофиқлигини якка тартибда текширадиган комиссия тузишни маъқуллади. 

Шунингдек, агар нейтрал спортчилар мусобақа медалларини қўлга киритса, бу медаллар Олимпиада ҳисобига олинмайди.

Қайд этиш жоиз, ҳозирда россиялик спортчиларнинг Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиши борасида кўплаб баҳс-мунозаралар юзага келган. Шунга қарамай, якунда уларга мусобақада қатнашиш учун рухсат берилди, бироқ Халқаро Олимпия қўмитаси вице-президенти Жон Коутс атиги 40 нафар спортчи қатнаша олишини айтди.

Айни пайтда россиялик 12 спортчи Париж-2024 Олимпиада йўлланмасига эга. Шунингдек, 19 март куни россиялик боксчиларнинг Олимпиада ўйинларида иштирок этмаслиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

ХОҚ нейтрал спортчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг