Хитойда мактаб ўқувчиларининг формасига чип ўрнатилмоқда

Олам

image

Тажриба сифатида Хитойнинг Чжухай шаҳридаги бошланғич мактаб ўқувчиларининг кийимларига уларнинг ҳаракатларини кузатиш учун микрочип ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда “France Info” хабар берди.

Қайд этилишича, тажриба доирасида ўқитувчилар ва ота-оналар фарзандларининг қаердалигини реал вақтда кузатиб боришлари мумкин бўлади. Агар бола “хавфли ҳудуд”га кирса, уяли телефон орқали оила ёки ўқитувчиларга сигнал юборилади. Шунингдек, микрочип ўзаро хабар алмашиш имконини беради.

Бироқ, ҳамма ота-оналар ушбу ташаббусдан мамнун бўлмаган. Кўпчиликнинг фикрича, мамлакат расмийлари электрон кузатув тизими бўйича “чегарадан чиқиб кетган”. Бундан ташқари, бу шаклдаги чиплар жиноятчиларни кузатиш учун тақиладиган электрон билагузуклар билан тенглаштирилган.

Қайд этилишича, дунёдаги барча видеокузатув камераларининг ярми Хитойда тўпланган. Уларнинг бир қисми мактаб синфларига ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг