Хитойда дунёдаги энг кичик динозавр тухуми топилди
Бу қизиқ
−
21 Октябрь
13824Хитойлик тадқиқотчилар Шарқий Хитойнинг Цзянси провинциясида динозавр тухумларининг янги турини топди. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.
Тухумлардан бирининг узунлиги бор-йўғи 29 мм бўлиб, дунё миқёсида топилган энг кичик намуна ҳисобланади. Цзянси геологик қидирув институти, Ухандаги Хитой геофанлар университети ҳамда Хитой Фанлар академиясининг Умуртқали ҳайвонлар палеонтологияси институти тадқиқотчиларидан иборат гуруҳ уч йиллик тадқиқотдан сўнг 6 та тухум қолдиқларини тасдиқлаган. Уларнинг барчаси бўр даврига оид бўлиб, қарийб 80 миллион йил олдин яшаган динозаврларга тегишли.
Нисбатан тўлиқ, аммо тартибсиз жойлаштирилган тухум қолдиқлари 2021 йилда Ганьчжоу шаҳрининг Ганьсянь туманида жойлашган Меилин шаҳарчасидаги қурилиш майдончасида яхши сақланган уяда топилган. Шу вақтгача Сканерли электрон микроскопия ва электроннинг тескари тарқалиш дифракциясидан фойдаланган ҳолда, тадқиқотчилар гуруҳи тухум қобиғининг микротузилмасини таҳлил қилган ва уларни қушлар бўлмаган тероподга тегишли эканлигини кўрсатишини аниқлаган.
Цзянси геологик қидирув институти бош муҳандиси Лоу Фашенгнинг сўзларига илгари маълум бўлган энг кичик динозавр тухуми қолдиғи Хитойнинг Чжэцзян провинциясида топилган бўлиб, ўлчамлари тахминан 45,5 мм Х 40,4 мм Х 34,4 мм. Ушбу сўнгги кашфиёт бўр давридаги динозавр тухумларининг хилма-хиллигини кенгайтиради ва ўша даврдаги тероподларнинг эволюцияси ҳақида қимматли маълумотларни тақдим этади.
Лоу тадқиқот гуруҳи тухум қолдиқларининг кўмилган ҳолатини қайта тиклаш, уларнинг шаклланиш жараёнини ўрганиш ва ушбу тухум қўйган динозавр турини ҳамда турнинг репродуктив усулларини аниқлаш учун микро-КТ сканерлашдан фойдаланишини айтган. Топилмалар “Historical Biology” онлайн журналида нашр этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонлик олимлар Мюнхендаги Палеонтология музейи олимлари билан биргаликда Тошкўмир шаҳри яқинидаги тоғли чўл ҳудудида йиртқич теропод динозаврларининг қолдиқларини топганди. Жониворга “Alpkarakush kyrgyzicus” номи берилган. Тадқиқот Zoological Journal of the Linnean Society (ZJLS) илмий журналида чоп этилди. Мутахассисларнинг фикрича, бу Қирғизистон ҳудудидан топилган биринчи теропод динозаврига айланди.
Палеонтологларнинг таъкидлашича, “Alpkarakush kyrgyzicus” қирғиз қаҳрамонлик эпоси “Манас”даги улкан мифологик қуш Алпқорақуш шарафига номланган. Тур “metriakantosauridae” деб таснифланган. Метриакантозаврлар ва тероподларнинг бошқа гуруҳлари Жануби-Шарқий Осиёда вужудга келган ва кейинчалик Марказий Осиё ҳамда Европа орқали бошқа қитъаларга тарқалган.
LiveБарчаси