Хитойда 900 йиллик кўприк ёниб, кулга айланди
Олам
−
07 Август 2022
23382Хитойнинг Фуцзянь провинциясида тарихий ёдгорлик – 900 йиллик тарихга эга бўлган Пиннань Ваньань ёғоч кўприги ёниб кетди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёзмоқда.
Қайд этилишича, кўприк маҳаллий аҳолининг кўз ўнгида қулаб тушган. Орадан кўп ўтмай воқеа жойига туман ҳокимияти раҳбарлари, тегишли идоралар ходимлари етиб келган.
Ёнғин ўчирилган, бироқ кўприкдан фақатгина кул қолган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳали аниқланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь