Хитойда 200 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)
Олам
−
28 Декабрь 2022 12139 1 дақиқа
Хитойда 200 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат марказий телевидениеси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 28 декабрь куни Чжэнчжоу шаҳри яқинида содир бўлган. Ушбу ҳолатга кучли туман туфайли катта тирбандлик ҳосил бўлиши сабаб бўлган.
Мазкур йўл транспорт ҳодисасида 1 киши вафот этгани аниқланган.
Воқеа жойида полиция, қутқарувчилар ва маҳаллий маъмурият вакиллари ишламоқда.
Айни пайтда 11 та ўт ўчириш машинаси ва 66 нафар қутқарувчи йирик автоҳалокат оқибатларини бартараф этмоқда.
Live
Барчаси