Хитой коронавирусга қарши 5 та вакцина синови ҳақида ҳисобот берди
Саломатлик
−
16 Май 2020
8843Хитойлик олимлар 2500 нафардан ортиқ кўнгиллилар иштирокида COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши беш хил вакцинани синаб кўрдилар. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш қўмитаси хабар берди.
“Ҳозирги пайтда бизда аденовирал вектор асосида битта рекомбинант вакцина ва тўртта инактивация қилинган вакцина мавжуд. Уларнинг барчаси аллақачон Давлат озиқ-овқат ва дори-дармон маъмуриятининг тасдиғидан ўтган. Уларда биринчи ва иккинчи босқичларда клиник тадқиқотлар аллақачон бошланган“, дейди Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Цзэн Исинь.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда вакциналарни жами 2575 кўнгилли ўзларида синаб кўришган. Биринчи босқичда, шу жумладан, 539 кўнгиллида клиник синовлар ўтказилган. Синовларда вакцина қабул қилгандан сўнг организм антитана ишлаб чиқаришнинг далиллари аллақачон мавжуд. Вакциналар синовининг иккинчи босқичида 2036 кўнгилли қатнашди. Ҳозирда вакциналарнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги баҳоланмоқда.
“Ушбу клиник синовларни ўтказишда биз ҳали ҳам ножўя таъсирлар ҳақида хабар олганимиз йўқ. Режага кўра, агар ҳамма нарса муваффақиятли бўлса, шу йилнинг июль ойигача биз юқорида кўрсатилган вакциналарни клиник синовларининг иккинчи босқичини якунлаймиз“, дейди Цзэн Исинь.
Аввалроқ, Хитой Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази раҳбари Гао Фу агар технологик ишлаб чиқаришнинг нормал жадвалига риоя қилинса, вакцина шу йил охирига қадар ёки кейинги йил бошида тайёр бўлиши мумкинлигини айтди.