Ҳайдовчилар диққатига! Маъмурий баённома нима ва у қай ҳолларда тузилмайди?
Жамият
−
19 Февраль 2020
14462Халқимиз орасида автомобилга эга бўлганлар “маъмурий баённома” сўзини жуда ҳам яхши билади. Қоидабузарлик натижасида тўхтатилган ҳар икки ҳайдовчидан бири баённома тузилишидан норози, тахминимизча.
Хўш, маъмурий баённома ўзи нима ва у қандай ҳолларда тузилмайди?
Маъмурий баённома
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ХХ бобида бу масалага тўхталиб ўтилган ва тегишли нормалар белгиланган. Кодекснинг 281-моддасига кўра, баённомада:
• баённома тузилган сана ва жой;
• баённомани тузган шахс маълумотлари;
• ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар;
• ҳуқуқбузарликнинг моҳияти;
• жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат;
• ҳуқуқбузарнинг тушунтириши;
• агар етказилган бўлса, моддий зарар ҳақида маълумот;
• гувоҳ ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг кўрсатмалари бўлиши керак.
Баённома уни тузган шахс ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади. Гувоҳ ва жабрланувчилар бўлса, улар томонидан ҳам имзоланади. Агар нима сабабдан имзоламаганини изоҳламоқчи бўлса, ҳуқуқбузарликни содир этган шахс баённомага бу ҳақида ёзиши мумкин.
Баённомага иловалар
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага қуйидагилар илова қилинади:
1) маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг паспортининг кўчирма нусхаси;
2) илгари маъмурий жавобгарликка тортилганлиги факти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси;
3) шахснинг тушунтириши;
4) жабрланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертнинг хулосаси, агар улар мавжуд бўлса;
5) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактини тасдиқловчи бошқа материаллар.
Шунингдек, транспорт билан йўл ҳаракати қоидаси бузилган бўлса, бунинг натижасида енгил тан жароҳатлари ва мол-мулкка шикаст етказилган тақдирда қўшимча хужжатлар тақдим этилиши мумкин. Улар:
1) ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ва ишончноманинг кўчирма нусхаси;
2) суғурта полисининг кўчирма нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
3) алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарилганлиги белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса.
Агар алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси таъсиридан ёки ўзгача тарздаги мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда икки холис иштирокида тузилган далолатнома;
4) кўздан кечириш далолатномаси ва ҳодиса жойининг чизмаси, транспорт воситасининг шикастланишлари тўғрисидаги маълумотнома ва техника воситалари шикастланишларининг фотосуратлари;
5) автомототранспорт воситасига етказилган зарарни баҳолаш далолатномаси;
6) судга қадар автотехника экспертизаси тайинланганлиги ҳақидаги қарор ва экспертларнинг хулосаси;
7) суриштирув якунларига кўра, манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари билан танишганлиги тўғрисидаги баённома.
Баённома тузилмайдиган ҳоллар
Маъмурий ҳуқуқбузарлик баённома тузиш орқали расмийлаштирилади. Бироқ баъзи ҳолатлар мавжудки, у ҳолларда баённгомасиз бу касб эгаларига ишонилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 283-моддасида шу ҳақида келтирилган.
Депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатлари бузилган тақдирда, тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятларининг аризасида келтириши мумкин.
Шундай касб эгаларидан бири адвокатдир. Агар адвокатнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилинган тақдирда, адвокат баённома тузмасдан ҳуқуқбузарлик ҳолати ва ҳуқуқбузар шахси маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиши мумкин. Худди шундай бир неча кун аввал Самарқанд вилоятида содир бўлгани ҳам фикримиз исботидир.
Агар сиз йўл ҳаракати қоидасини бузган бўлсангиз, ва сизнинг ҳуқуқбузарлигингиз фото ёки видеоқурилма орқали қайд этилган бўлса ҳам баённома тузилмайди.
LiveБарчаси