Аралаш жанг санъатлари федерацияси президенти Ўзбекистонга келади
Спорт
−
26 Октябрь 2024 3003 1 дақиқа
Бугун, 26 октябрь куни Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) президенти Керрит Браун Тошкентга келади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
5-10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Хумо Арена” мажмуасида IMMAF MMA бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Браун шу муносабат билан Тошкентга келади.
MMA бўйича Жаҳон чемпионатида 100 дан ортиқ давлатдан келган спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 2012 йилда очилган Халқаро аралаш яккакураш федерациясига Браун 2015 йилдан буён президентлик қилмоқда. Ташкилотга дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакати аъзо ҳисобланади.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь