Халқаро компания Ўзбекистонда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида кўчат экмоқда 

Бизнес

image

Кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириб келаётган “Siberian Wellness” халқаро компанияси Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида юзлаб саксовул кўчатларини экди.

Қайд этилишича, мазкур компания “My garden in the Aral Sea” (“Оролдаги боғим”) лойиҳаси доирасида куз мавсумида 4000 дан ортиқ саксовул кўчатларини экишни режалаштирган. Биргина жорий йилнинг 28 октябрь куни 500 туп саксовул кўчати ўтқазилган. Ушбу акцияда Самарқанд, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан 150 нафардан ортиқ тадбиркор ва кўнгиллилар иштирок этган.

Орол денгизи қуриши оқибатларини бартараф этиш ҳамда сайёҳлар сонини кўпайтиришга қаратилган “Оролдаги боғим” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион маркази ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган лойиҳа ҳисобланади. Унда асосан Орол атрофида кўп йиллик буталар, ўсимликлар, жумладан, саксовуллар экиш режалаштирилган.

Маълумки, ўрта ёшли саксовул бутаси илдизи билан бир тонна қумни ушлай олади. Икки ёшли саксовулзорда шамол тезлиги 20 фоизга, олти ёшли саксовулзорда эса 80 фоизгача секинлашади. Натижада ҳавонинг чанг зарралари ва қумли тузлар билан ифлосланиши олти баробарга камаяди. Саксовуллар бир гектар майдонда кунига 1 200 килограммгача карбонат ангидридни ўзлаштиради ва 835 килограммгача кислород чиқаради. Шунинг учун ҳам “Siberian Wellness” компанияси томонидан айнан саксовуллар экиш режалаштирилган.

Компаниянинг халқаро экосиёсатдаги ўрни

“Siberian Wellness” компанияси 2020 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор ривожланиш бўйича глобал йўриқномасига қўшилган бўлиб, улардан саккизтаси компания экосиёсатининг асосини ташкил этди.

2020 йилнинг кузида Новосибирск вилоятининг Коливанск туманидаги Сибирда компания томонидан биринчи экологик лойиҳа амалга оширилган бўлиб, унда 5 гектар майдонда садр дарахти экилган. 2021 йилда эса “Мир Вокруг Тебя” (“Атрофингиздаги дунё”) фонди бутун дунё бўйлаб кўкаламзорлаштириш тадбирларини ташкил этиш жараёнини ишлаб чиққан эди. Бу лойиҳа "Siberian Wellness" компаниясининг 25 йиллигига бағишланган бўлиб, унинг шарафига "25 гектар" деб номланди. Шундан кейин компания томонидан ҳар йили 100 гектар майдонни кўкаламзорлаштиришга қарор қилинади. Шу пайтга қадар лойиҳа доирасида 15 мамлакатда 8 минг нафар кўнгиллилар томонидан миллиондан ортиқ дарахт экилган.

“Бизнинг асосий мақсадимиз тадбиркорларимиз ва мижозларимизни экологик муаммолар ва иқлим ўзгаришини ҳал қилишда масъулиятли ва фаол ёндашишга ундашдир. Биз эса, аввало, ҳаётимиз, фарзандларимиз ва набираларимизга ўз ҳиссамизни қўшаётганимизни англаш зарур”, дейди компания вакили.

Биз билан телефон орқали боғланинг: +998712058767

Бизнинг маслаҳатчиларимиз сизга фаровонлик оламига биринчи қадамни қандай қўйиш кераклигини айтиб беришади.

Шунингдек, бизнинг infouz@sibval.com манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўконнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача 09:15 дан 19:00 гача

Сall-марказнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача соат 08:00 дан 21:00 гача

Манзил: Тошкент ш. Нукус кўчаси, 29-уй.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.siberianhealth.com

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

YouTube'да бизни кузатиб боринг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг