Кейн Бундеслигада янги рекорд ўрнатди
Спорт
−
22 Декабрь 560 1 дақиқа
“Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн Бундеслиганинг 15-турида “Хайденхайм”га қарши ўйинда (4:0) гол уриб, Германия чемпионатида янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Мюнхен клуби матбуот хизмати хабар берди.
Британиялик футболчи эндиликда Бундеслигада 100 та самарали ҳаракат (81 та гол ва 19 та голли узатма) қайд этган. У бунга атиги 78 та ўйинда эришди. Бу Бундеслига тарихидаги енг яхши кўрсаткич ҳисобланади. бундан олдинги рекорд Арьен Роббенга тегишли бўлиб, у бу кўрсаткичга 119 та ўйинда етиб борган эди.
Маълумот учун, Ҳарри Кейн 2023 йил ёзида “Тоттенхэм”дан “Бавария”га кўчиб ўтган. Жорий мавсумда у Германия Бундеслигасида мюнхенликлар сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Шунингдек, Кейн жорий мавсум Чемпионлар лигасида 6 та ўйинда қатнашиб, 5 та, Германия Кубогида 5 та, Германия Суперкубогида эса 1 та гол муаллифи бўлган.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь