Кейн “Бавария”га ўтиш бўйича позициясини билдирди

Спорт

image

Англиялик футболчи Ҳарри Кейн фаолиятини "Бавария"да давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда футбол журналисти Флориан Плеттенбер ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Германия чемпионлари ҳужумдаги асосий етакчи сифатида “Тоттенхем” футболчисини кўрмоқда.

“Бавария” ҳозирда Кейнни 100 миллион евродан камроқ маблағ эвазига сотиб олиш борасида иш олиб бормоқда.

Англиялик футболчининг “шпорлар” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. 

Қайд этиш жоиз, Кейн Лондон клуби тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У клуб сафида бир мавсумда АПЛда 30 та гол уришни уддалаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Ҳарри Кейн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг