Николас Мадурага Россия ва Хитой ёрдам беради
Олам
−
16 Август 2019
4771Россия ва Хитой Венесуэла спортчиларига навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришда ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.
Бу ҳақда 15 август куни Венесуэла Президенти Николас Мадуро маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
"Россия ва Хитой бизга машғулотларда махсус ёрдам таклиф қилди", деб ёзади Мадуро тwitter`да.
Унинг сўзларига кўра, кўплаб спортчилар Россия ва Хитойга машғулотларга бориши мумкин.
"Ишончим комилки, Токио Олимпиадасида ўз тарихимиздаги энг яхши натижаларни намойиш этамиз", дея қўшимча қилди Мадуро.
Ёзги Олимпия ўйинлари 2020 йил июль-август ойларида Япония пойтахтида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси