Кексалар учун туристик жойларга 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

Жамият

−

image

Ўзбекистонда кексалар учун музей ва тарихий обидаларга 50 фоизлик чегирма жорий этилади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 ноябридан 30 ноябригача “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида маданий мерос объектлари, давлат музейлари ҳамда музей-қўриқхоналарга ташриф буюрувчи кекса ёшдаги фуқаролар учун кириш чипталарига 50 фоизлик чегирма жорий этилади.

Билдирилишича, мазкур ташаббус кекса ёшдаги фуқароларнинг тарихий обидалар ва музейларга ташриф буюриш имкониятларини кенгайтириш, уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришини рағбатлантириш ҳамда мамлакатнинг бой тарихий-маданий мероси билан яқиндан танишишларига кўмаклашишга қаратилган.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 1-сон мажлис баёнининг 7-бандида “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида маданий мерос объектлари ва давлат музейларига ташриф буюрувчилар учун чегирмалар эълон қилиш чораларини кўриш вазифаси белгиланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар