Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича антирекорд қайд этилди
Жамият
−
21 Июль 2021 43851 1 дақиқа
2021 йил 20 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 121329 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 698 кишида коронавирус ва 478 кишида пневмония аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 16 нафари Андижон вилоятида,
- 16 нафари Бухоро вилоятида,
- 87 нафари Жиззах вилоятида,
- 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 15 нафари Навоий вилоятида,
- 32 нафари Наманган вилоятида,
- 65 нафари Самарқанд вилоятида,
- 24 нафари Сирдарё вилоятида,
- 84 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 58 нафари Фарғона вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 79 нафари Тошкент вилоятида,
- 110 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 478 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 55 нафар,
- Жиззах вилоятида 65 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 18 нафар,
- Навоий вилоятида 16 нафар,
- Наманган вилоятида 55 нафар,
- Сирдарё вилоятида 32 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 68 нафар,
- Фарғона вилоятида 35 нафар,
- Тошкент вилоятида 52 нафар,
- Тошкент шаҳрида 99 нафар бемор тузалди.
Касалликдан соғайганлар жами 116009 (+495) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 810 нафарни ташкил қилди.
Live
Барчаси