Катта хато – Байден Путиннинг қарорига муносабат билдирди
Олам
−
22 Февраль 2023
18735АҚШ Президенти Жо Байден Россия раҳбариятининг мамлакатнинг Стратегик ҳужум қуролларини янада қисқартириш ва чеклаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги шартномада (START) иштирокини тўхтатиш ҳақидаги қарорини хато деб ҳисоблайди.
Оқ уй матбуот ҳавзасидан иқтибос келтирган ҳолда, бугун, 22 февраль куни Байден буни "катта хато" деб ҳисоблаганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин кеча, 22 февраль куни Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида Россия START’даги иштирокини тўхтатаётганини, лекин ундан чиқмаслигини айтди. Давлат раҳбари шартнома доирасидаги ишларни давом эттириш масаласини муҳокама қилишга қайтишдан олдин, Россия томони START нафақат АҚШнинг, балки НАТОнинг бошқа ядровий давлатлари – Буюк Британия ва Франциянинг арсеналларини қандай ҳисобга олишини тушуниши кераклигини айтди.
Россия Федерацияси Давлат думаси бугун, 22 февраль кунги йиғилишида Россиянинг Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартномада (START, START-III) иштирокини тўхтатиш тўғрисидаги қонунни бир овоздан қабул қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь