Касалхонага ётқизилган Пеленинг аҳволи маълум бўлди
Спорт
−
03 Декабрь 2022
6818Футбол қироли, уч карра жаҳон чемпиони Пеленинг касалхонага ётқизилганидан сўнг ҳолати ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда "Reuters" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, беморнинг нафас йўлларида инфекцияси борлиги аниқланган. Ҳозирда футбол қиролининг аҳволи барқарор. У ҳозир антибиотиклар билан даволанмоқда. Пеле даволанишни давом эттириши учун бироз муддат шифохонада қолишига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, 82 ёшли Бразилия афсонаси 29 ноябрь куни Сан-Паулудаги касалхонага ётқизилган эди. Собиқ футболчи 1 декабрь куни ижтимоий тармоқлар орқали мухлислари қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирганди.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023